"Ювентус" 60 млн еврога ҳам Сандрони сотгиси келмади

Лондоннинг “Челси” клуби “Ювентус”нинг чап қанот ҳимоячиси Алекс Сандро борасида музокараларни давом эттирмоқда.

Tuttosport нашри тарқатган хабарга кўра, туринликлар 26 ёшли футболчи борасидаги “Челси”нинг 60 млн евролик таклифига ҳам рад жавобини беришган.

Маълумот учун, “кикса синьора” Сандрони икки йил муқаддам “Порту”дан 26 млн еврога сотиб олган эди. Бразилия терма жамоаси аъзосининг “Ювентус” билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

"Ювентус" Сандро учун "Челси"дан 59 млн евро талаб қилмоқда

"Ювентус" бразилиялик ҳимоячисини 60 млн еврога сотмоқчи

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!