"Ювентус" Алекс Сандрони 70 млн еврога "Челси"га сотишга рози бўлди

25 июнь, 17:35 265

Туриннинг “Ювентус” клуби ҳимоячиси Алекс Сандро катта эҳтимол билан фаолиятини Англияда давом эттиради.

Corriere della Sera нашрининг маълум қилишича, Италиянинг амалдаги чемпионлари бразилиялик футболчини 70 млн еврога сотишга рози. Хабарларга қараганда туринликлар ушбу трансфердан келадиган маблағни иккита қанот ҳимоячиси: Маттео Дармиан ("Манчестер Юнайтед") ва Маттиа Де Шильоларни ("Милан") жамоага олиб келишга жалб этишмоқчи.

Таъкидлаш керакки, “МЮ” Дармианни 18 млн еврога сотишга тайёр, Де Шильо эса “Милан” билан шартномасини узайтирмоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, Лондоннинг “Челси” клуби энди “Ювентус”га 70 млн евро тўлайди.