“Ювентус” Аллегри ўрнига янги мутахассис келишиб қўйди

11 март, 19:05 378

“Ювентус” Аллегри ўрнига янги мутахассис келишиб қўйди


Италия ОАВ тарқатган хабарга кўра, “Рома” бош мураббийи Лучано Спаллетти ёзда “Ювентус” устозига айланиши мумкин.

Маълум бўлишича, 58 ёшли мутахассис “кекса синьора” раҳбарияти билан келишувга эришиб бўлган. Клубнинг амалдаги бош мураббийи Массимилиано Аллегри эса катта эҳтимол билан мавсум охирида жамоани тарк этади.

allegri

Эслатиб ўтамиз, Спаллеттининг “бўрилар” билан тузган амалдаги шартномаси ёзда тугайди. Мураббийнинг ўзи жамоадан кетишга тайёр. “Рома” президенти Жеймс Паллотта 27-турда “Наполи” билан бўлган ўйиндан сўнг уни танқид қилган.