“Ювентус” “Арсенал” билан дарвозабон борасида келишувга эришди

3 июнь, 19:14 222

“Ювентус” “Арсенал” билан дарвозабон борасида келишувга эришди

Италиянинг “Ювентус” клуби Лондоннинг “Арсенал” жамоаси билан дарвозабон Войцех Шенсни борасида келишувга эришди дея хабар бермоқда Football Italia нашри. Трансфер нарҳи 16 млн еврога баҳоланмоқда, полmшалик дарвозабоннинг маоши эса йилига 4 млн еврони ташкил этади.

Қайд этиш жоиз, Шенсни сўнгги икки мавсумни ижара асосида “Рома”да ўтказган эди. “Ювентус” эса Жанлуиджи Буффонга ўринбосар сифатида полmякни жамоага таклиф этишни кўзлаган эди. Зеро, тажрибали Буффон келгуси ёзда фаолиятини якунлаши кутилмоқда.

Маълумот учун, Войцех Шенсни якунланган мавсумда “Рома” сафида 39 та ўйинда майдонга тушди ва 41 та гол ўтказиб юборди. 14 ўйинда эса дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолишга муваффақ бўлди.