"Ювентус" "Атлетико" етакчиси учун курашга қўшилди

20 май,2017, 22:30 514

“Атлетико” клуби ярим ҳимоячиси Янник Феррейра Карраско учун курашга “Ювентус” ҳам қўшилди.

23 ёшли футболчининг Мадрид клуби билан тузган шартномаси 2022 йилда якунига етади. Маълум бўлишича, Бельгия терма жамоаси футболчини қўшиб олишни режалаштирган жамоа 110 млн евродан кам бўлмаган маблағ сарфлашга тўғри келади.

Карраско бу мавсум Ла Лигада 34 ўйинда 10 голга (4 пас) муаллифлик қилган. Футболчининг хизматларига шунингдек, “Барселона”, “Бавария”, “Челси” ва ПСЖ клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.