"Ювентус" Барцальи билан келишувни узайтирмоқчи

“Ювентус” клуби ҳимоячиси Андреа Барцальи туринликлар билан амалдаги шартномасини узайтириши мумкин.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра “кекча синьора” раҳбарияти 36 ёшли футболчига янги шартнома таклиф қилишга тайёр. Айтиш лозимки, Барцальининг “Ювентус” билан амалдаги келишуви жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади. Туринликлар эса янги  мавсумда ҳам тажрибали футболчининг хизматларидан умидвор ва унинг жамоадан кетмаслигига ишонишмоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича “Ювентус” шунингдек Жоржо Кьеллини ҳамда Алекс Сандролар билан ҳам шартномаларни узайтиришни режалаштирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!