"Ювентус" Бернардески учун нархни кўтарди

21 июнь,2017, 11:20 195

Туриннинг “Ювентус” клуби айни дамда “Фиорентина” билан ярим ҳимоячи Федерико Бернардескининг трансфери борасида музокаралар олиб бормоқда.

Sport Italia нашрининг маълум қилишича, туринликлар 23 ёшли Италия терма жамоаси аъзси учун 45 млн евро – яъни “Интер” ва “Бавария” клубларидан кўра кўпроқ таклиф қилди. Айтиш керакки, “бинафшаранглилар” бундан аввалроқ “Интер” ва “Бавария”дан футболчи учун 50 млн евро талаб қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Бернардескининг “Фиорентина” билан амалдаги шартномаси 2018 йилда ўз ниҳоясига етади ва футболчи бу келишувни узайтирмоқчи эмас.

Маълумот учун, якунланган мавсум Италия А Сериясида 32та учрашувда майдонга тушган Бернардески ўз ҳисобига 11та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.