"Ювентус" Бонуччини қанчага сотишини маълум қилди

7 июнь, 14:40 473

Туриннинг "Ювентус" клуби 55 млн евро эвазига ҳимоячи Леонардо Бонуччини сотишга тайёр. Бу ҳақда Mediaset Premium нашри хабар тарқатмоқда.
Бонуччини ўз сафига қўшиб олиш учун икки инглиз клуби - "Челси" ва "Манчестер Сити" асосий номзод сифатида тилга олинмоқда.
Маълумот учун, Бонуччи "Ювентус" сафида 2010 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У якунланган мавсум Италия А Сериясида 29та учрашувда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 3та гол уришга эришган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.