"Ювентус" Буффонга ўринбосар топди

Туриннинг “Ювентус” клуби раҳбарияти “Атлетико” дарвозабони Ян Облакни Жанлуижи Буффоннинг ўрнига муносиб номзод сифатида кўришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “кекса синьора” ўтган ёзги трансферлар даврида “Арсенал” дарвозабони Войцех Шенснини сотиб олган эди. Бироқ, улар янада кучлироқ ва тажрибалироқ голкиперни кўзлашмоқда. Айтиш лозимки, 39 ёшли Буффон учун жорий мавсум катта эҳтимол билан фаолиятидаги сўнггиси бўлади.

Маълумот учун, Облакнинг “матрасчилар” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган. Унга кўра футболчининг товон пули 100 млн еврони ташкил этади.

Облак 2016/17 йилги мавсум Испания Ла Лигасида жами 30та учрашувда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 21та гол ўтказиб юборган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!