“Ювентус” Эмре Жанни ўз сафига қўшиб олади ва йилига 4 млн евро тўлайди

 

“Ювентус” жамоаси “Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Эмре Жанни ўз сафига қўшиб олади. Бу ҳақда Football Italia нашри маълум қилди.

Эмре Жаннинг мерсисайдликлар билан амалдаги келишуви 2018 йилнинг ёзида тугайди. Демак, январь ойида бошланадиган трансфер мавсумида у бир қатор клублар билан музокаралар олиб боради.

Маълум бўлишича, “Ювентус” 23 ёшли футболчига йилига 4 млн еврога тенг 5 йиллик шартнома таклиф қилган ва трансфер борасида келишувга эришган. Эмре Жаннинг хизматларига “Интер” ва “Реал” қизиқмоқда.

Жорий мавсумда Эмре Жан АПЛнинг 12 ўйинида майдонга тушиб, 1 та гол ва 2 та голли пасга муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!