"Ювентус" Германия терма жамоаси аъзосини ўз сафига қўшиб олмоқчи

3 июнь,2017, 11:30 309

“Ливерпуль” клуби ва Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Эмре Жан “Ювентус”нинг жиддий қизиқишларига сабаб бўлмоқда. Football-italia нашри тарқатган хабарларга кўра туринликлар аллақачон 23 ёшли футболчи борасида музокараларни бошлаб юборишган.

Маълумот учун, Жан якунланган мавсум Англия премьер-лигасининг 32та учрашувида иштирок этиб, ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг мерсисайдликлар билан амалдаги шартномаси эса 2018 йилга қадар имзоланган.

Клопп "Ливерпуль" учун энг керакли ўйинчиларни олиб келмоқчи

"Ливерпуль" ёзда трансферлар учун рекорд миқдордаги маблағ сарфлайди