97 0

Туриннинг “Ювентус” клуби ҳужумчиси Гонсало Игуаин мавсумлар оралиғижа жамоани тарк этиши мумкин.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра “кекса синьора” раҳбарияти 30 ёшли аргентиналик футболчини 60 млн евро эвазига бошқа жамоага қўйиб юборишга тайёр. Аммо, Игуаин борасида ҳозирча ҳеч бир жамоа “Юве”га бундай таклиф билдирмаган.

Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” Игуаинни 2016 йил “Наполи”дан 94 млн евро эвазига сотиб олган эди.

Маълумот учун, Игуаин ўтган мавсум А Серияда жами 35та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 16та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98