"Ювентус" "Интер"ни доғда қолдирмоқчи

28 март,2017, 21:40 433

 

Ёзда таркибини кучайтиришни мақсад қилган "Интер" мавсум якунлангач, "Фиорентина" ярим ҳимоячиси Федерико Бернардескини олишга яқин турган эди.

Энди бу футболчининг траснферига "Ювентус" ҳам қўшилди. Туринликлар нима қилиб бўлса-да, ёш ярим ҳимоячини олишга уринишини маълум қилди.

"Фиорентина" билан амалдаги шартномасини узайтиришдан бош тортаётган футболчининг айни пайтдаги нархи 25 миллион еврога баҳоланмоқда. Бернардески жорий мавсумда барча турнирларда 35 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та голга муаллифлик қилди.

SPORTS.uz