"Ювентус" Куадрадонинг нархини эълон қилди

"Ювентус" клуби раҳбарияти колумбиялик ярим ҳимоячи Хуан Куадрадони сотишга қарши эмас. Туринликлар унинг учун харидор жамоалардан 30 млн евро талаб қилаётир, дея хабар беради Calciomercato нашри.

Айни дамда футболчини “Милан” ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда, аммо "Ювентус" уни “А” серия клубларига сотмоқчи эмас.

“Милан”дан ташқари Куадрадонинг хизматларига ПСЖ ҳам қизиқиш билдирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!