“Ювентус” “Ливерпуль” етакчиларидан бирига “оғиз солмоқда”

12 январь, 15:25 408

“Ювентус” “Ливерпуль” етакчиларидан бирига “оғиз солмоқда”

“Ливерпул”нинг 22 ёшли хавбеки Эмре Жан фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Liverpool Echo нашрининг маълум қилишича Туриннинг “Ювентус” клуби германиялик иқтидор соҳибини ўз сафига қўшиб олишни режалаштирган. А Серия пешқадами Жанни қишки трансфер давридаёқ ижарага олишга уриниб қўрган эди, аммо бу самарасиз якунланди. Энди туринликлар футболчини ёзда ҳарид қилишга уриниб кўришади.

Маълумот учун, Эмре Жан ушбу мавсум мерсисайдликлар сафида 14та учрашувда майдона тушиб, ўз ҳисобига 3та гол ва 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.