"Ювентус" Лихтштайнерга голландиядан ўринбосар топди

Туриннинг "Ювентус" клуби ПСВ ҳимоячиси Сантьяго Ариасга жиддий қизиқиб қолди. Бу ҳақда италиялик машҳур журналист Жанлука Ди Марцио хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра “кекса синьора” ушбу 26 ёшли колумбиялик футболчини ёзда жамоани тарк этадиган Штефан Лихтштайнерга муносиб ўринбосар сифатида қарамоқда.

Маълумот учун, Ариас жорий мавсум ПСВ сафида жами 35та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!