"Ювентус" Матюиди учун ПСЖга 15 млн евро таклиф қилмоқчи

26 июнь,2017, 19:05 235

Туриннинг “Ювентус” клуби ПСЖга Блез Матюидининг трансфери бўйича биринчи расмий таклиф билан мурожаат қилиши мумкин.

L’Équipe нашрининг хабар беришича, “кекса синьора” Франция терма жамоаси аъзоси учун парижликларга 15 млн евро таклиф қилмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Матюиди ўтган йилнинг ёзида “Ювентус” футболчисига айланиши мумкин эди. Бироқ, ўшанда ПСЖ президенти Носир Аль-Хелаифи ушбу трансфер масаласига чек қўйган эди.

Маълумот учун, 30 ёшли футболчининг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2018 йил ўз ниҳоясига етади. Бундан аввалроқ эса Матюиди ушбу келишувни узайтирмаслиги ҳақида айтиб ўтган эди.

"МЮ" Матюидига ПСЖдан кўпроқ бермоқчи

Агар "Ювентус" Нзонзини қўлга кирита олмаса, Матюидини сотиб олишга уриниб кўради