"Ювентус" "Милан" футболчиси Де Шильонинг онгини "заҳарлади"

 

"Милан" жамоасининг истеъдодли ҳимоячиси Маттия Де Шильо клуб билан янги шартнома тузишдан бош тортди.

Тажрибали футболчининг миланликлар билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзигача давом этади. Клуб ҳимоячини ўз сафида қолишини имтамоқда. Бироқ, Италиянинг энг кучли клуби мақомини сақлаб турган "Ювентус" Де Шильога қизиқаётгани ҳақида хабар тарқатгач, футболчи "Милан" билан шартнома имзоламайдиган бўлди.

Маттия Де Шильо ўзининг собиқ устози Максимилиано Аллегри қўл остида тўп суриш истагидалигини билдирмоқда.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!