“Ювентус” “Милан”га сотилган Бонуччига ўринбосар топди

 

“Ювентус” жамоаси “Милан”га сотиб юборилган Леонардо Бонуччининг ўрнига бошқа марказий ҳимоячи қидиришни бошлади.

Sky Sports Italia нашрининг маълум қилишича, туринликлар Бонуччига ўринбосар сифатида “Лацио” аъpоси Стефан де Врейни кўрмоқда.

25 ёшли голландиялик футболчининг “Лацио” билан шартномаси 2018 йилгача мўлжалланган ва келишувни узайтирмоқчи эмас. Катта эҳтимол билан у “Ювентус”га ўтишга рози бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!