“Ювентус” Моратани Туринга қайтармоқчи

28 апрель,2017, 12:50 434

“Ювентус” Моратани Туринга қайтармоқчи


Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Альваро Мората ёзги трансферлар мавсумида “Ювентус”га қайтиши мумкин, дея хабар беради Tuttosport нашри.

Маълум бўлишича, туринликлар испаниялик футболчининг трансфер ҳуқуқини сотиб олишни режалаштирмоқда. Мората 2014-2016 йилларда “кекса синьора” шарафини ҳимоя қилган.

24 ёшли футболчи 2016 йил ёзида “Реал”га қайтди. Мората “Ювентус”ни тарк этмоқчи эмасди, аммо мадридликлар уни қайтаришни хоҳлади. Клуб тарбияланувчисини қайташи “қироллик клуби”га 30 миллион еврога тушди.

Аввалроқ Мората “Реал”ни тарк этишга тайёр эканлигини айтиб ўтган. Сабаби Зинедин Зидан унга асосий таркибда мунтазам майдонга тушишга имконият бермаётир.