“Ювентус” “Сампдория”дан ҳужумчи сотиб олади

“Сампдория” клуби раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Патрик Шикни “Ювентус”га ўтаётганини тасдиқлади. 21 ёшли футболчининг хизматларига “Рома” ҳам қизиқиш билдирган эди. Бироқ улар генуяликлар томонидан айтилган суммани тўлай олишмади.. Бу ҳақда “Сампдория” клуби президенти Массимо Ферреро айтиб ўтди.

“Шик “Ювентус”га кетади. “Рома” ҳам уни сотиб олмоқчи эди. Лекин уларда бунча маблағ йўқ”, - деб Ферреронинг сўзларини келтириб ўтди “Пагине Романисте”.

Ма`лумот учун, трансфер суммаси шартномада 25 млн евро деб белгиланган футболчи А Сериядаги дебют мавсумида 32 та ўйинда майдонга тушди(14 тасида асосий таркибда) ва 11 та гол уриб, 3 та голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!