"Ювентус" Сандро учун "Челси"дан 59 млн евро талаб қилмоқда

10 июнь,2017, 10:05 305

Туриннинг “Ювентус” клуби чап қанот ҳимоячиси Алекс Сандро “Челси”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

London Evening Standard нашри тарқатган хабарга кўра туринликлар 26 ёшли бразилиялик футболчини 59 млн евродан камига сотмоқчи эмас. Таъкидлаш керакки, “аристократлар” бу борада биргина Сандронинг номзоди билан чекланиб қолишгани йўқ. Улар «Саутгемптон»дан Райан Бертран ва «Монако»дан Бенжамен Мендилар билан ҳам музокаралар олиб боришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Челси” бундан ташқари “Ювентус”нинг 30 ёшли марказий ҳимоячиси Леонардо Бонуччини ҳам ўз сафига қўшиб олмоқчи.

"Челси" Бонуччи эвазига "Ювентус"га 54 млн евро ва Матични бермоқчи

Дибала “МЮ” ва “Челси” билан музокаралар олиб бормаган