“Ювентус” Хуан Куадрадони 20 млн еврога “Арсенал”га сотишни истамади

17 июнь,2017, 17:23 198

“Ювентус” Хуан Куадрадони 20 млн еврога “Арсенал”га сотишни истамади

 

Италиянинг “Ювентус” клуби аъзоси Хуан Куадрадо фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда The Sun хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, колумбиялик футболчига “Арсенал” қизиқиш билдирган ва унинг учун лондонликлар туринликларга 20 миллион евро беришларини билдирган. Аммо италия клуб раҳбарлари бу таклифга рад жавобини айтди. Чунки бу нарҳ Куадрадо учун анча камлик қилар экан. Хабарларга қараганда, “Ювентус” ушбу футболчини 34 миллион еврога сотишни режалаштирган.

Шунигдек, Куадрадога Лондоннинг яна бир жамоаси “Тоттенхэм” ҳам қизиқиш билдирмоқда.