"Ювентус" аъзоси 3-4 ҳафтага сафдан чиқди

Туриннинг “Ювентус” клуби ярим ҳимоячиси Клаудио Маркизио яқин вақтлар ичида жамоасига ёрдам бера олмайди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича 31 ёшли италиялик футболчининг тиззаси чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилгач, унинг тўлиқ тузалиб сафга қайтиши учун камида 3-4 ҳафта кераклиги маълум бўлган.

Энди Маркизио Барселонада махсус усуллар билан даволанади. У ерда шунингдек футболчининг мушакларини мустаҳкамлаш учун ҳам алоҳида даволаш ишлари олиб борилади.

Шундай қилиб Маркизио А Сериянинг “Женоа», «Кьево» ҳамда«Сассуоло» клубларига қарши ўйинларда “Ювентус”га ёрдам бера олмайди.   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!