"Ювентус" бразилиялик ҳимоячисини 60 млн еврога сотмоқчи

9 июнь,2017, 09:50 394

Туриннинг “Ювентус” клуби кўпчиликнинг диққат марказига тушган ҳимоячиси Алекс Сандронинг нарҳини эълон қилди. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра туринликлар 26 ёшли бразилиялик футболчини 60 млн евродан камига қўйиб юбормайди. Айтиш лозимки, Сандрога бундан аввалроқ "Манчестер Сити" ва "Челси" клублари жиддий қизиқиш билдиришаётган ва  унинг трансфери учун 40млн евро таклиф қилишган эди.

Маълумот учун, Сандро якунланган мавсум Италия А Сериясида жами 27та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг “Ювентус” билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.