“Ювентус” бразилиялик ҳимоячисини “Манчестер Сити”га сотмади

Туриннинг “Ювентус” клуби “Манчестер Сити”нинг ҳимоячи Алекс Сандро борасидаги биринчи юборган таклифини рад этди.

Таъкидлаш керакки, “шаҳарликлар” бразилиялик футболчи учун 50 млн евро таклиф қилишган. Аммо, туринликлар бунга рад жавобини беришган. Ўз навбатида “Сити” ҳам савдолашишни давом эттирмоқчи ва янада юқорироқ нарҳ таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Гап шундаки, Сандронинг хизматларига бош мураббий Хосеп Гвардиоланинг шахсан ўзи жиддий қизиқиб қолган. Испаниялик мутахассиснинг ёзги трансферлардан кўзлаган муҳим мақсадларидан бири айнан Алексни қўлга киритишдир.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!