"Ювентус" чехиялик ҳужумчи билан келишувга эришди

14 июнь,2017, 10:55 271

Туриннинг “Ювентус” клуби “Сампдория” ҳужумчиси Патрик Шикнинг трансфери бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра “кекса синьора” 21 ёшли чехиялик футболчи учун умумий ҳисобда 30,5 млн евро тўлайди. Бундан ташқари, “Сампдория”да футболчисини ўзида ижара асосида сақлаб қолиш имконияти бор.

Маълумот учун, Шик ушбу ҳафтада Туринда тиббий кўрикдан ўтади ва “Юве” билан  беш йиллик шартнома имзолайди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.