“Ювентус” дарвозабони “Валенсия”га ўтиши кутилмоқда

 

Италиянинг “Ювентус” клуби дарвозабони Нето фаолиятини бошқа чемпионатда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Tuttomercatoweb нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, бразилиялик посбонга Испаниянинг “Валенсия” клуби қизиқиш билдирмоқда. Валенсияликлар айни пайтда дарвозабоннинг Ла Лигага кўчиб ўтиши борасида музокаралар ўтказмоқда.

Шунингдек, Нетога Италиянинг “Наполи” клуби ҳам бефарқ эмас.  

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!