"Ювентус" етакчиси Грецияда жамоасига ёрдам бера олмайди

Туриннинг "Ювентус" клуби ҳимоячиси Жоржо Кьеллини ЕЧЛ 6-туридан ўрин олган "Олимпиакос"га қарши баҳсда иштирок этмайди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Италия А Серияси 15-туридан ўрин олган "Наполи"га қарши баҳсни жароҳати боис ўтказиб юборган Марио Манжукич эса ушбу ўйин қайдномасидан ўрин эгаллади.

Маълумот учун, "Олимпиакос" - "Ювентус" ўйини эртага Грециянинг Пирей шаҳридаги "Георгиос Караискакис стадионида эртага соат 00.45 да бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!