“Ювентус” футболчиси “Барселона”ни акулага ўхшатди

18 апрель, 22:04 395

“Ювентус” футболчиси “Барселона”ни акулага ўхшатди

“Ювентус” клуби ҳимоячиси Жоржо Кьеллини ЕЧЛ чорак финалида “Барселона”га қарши жавоб баҳсидан олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биз бошлаган шоумизни “Камп Ноу”да тугатишимиз лозим. Иккинчи ўйинда бизнинг асосий мақсадимиз ҳимоя бўлади. Агарда ўзимизда юзага келган имкониятлардан фойдалана олсак, бу бизга қўшимча куч бағишлайди. Биз улардан қўрқмай ўйнашимиз керак. Мен уларни акулага ўхшатаман. Бизни қўрқишишганимизни сезишса, “Ювентус”га қийин бўлади” - деб айтиб ўтди италиялик ҳимоячи.

Эслатиб ўтамиз мазкур баҳс эртага Тошкент вақти билан 23.45 да бошланади.

SPORTS.uz