412 0

“Ювентус” жамоаси ҳужумчиси Марио Манжукич фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин. Goal нашрининг хабар беришича, хорватиялик футболчининг хизматларига “Бешиктош” клуби қизиқиш билдирмоқда.

Юқорида номи тилга олинган манба тарқатган хабарга кўра, 30 ёшли футболчи Истанбулга кўчиб ўтишга қарши эмас. “Ювентус” клуби эса бу борада расмий маълумот бермади.

“Кекса синьора” бош мураббийи Массимилиано Аллегри эса бу борадаги қарорни фақатгина 3 июнь санасида Кардиффда “Реал”га қарши ўтадиган ЕЧЛ финалидан сўнг чиқаришини айтиб ўтган.

Маълумот учун, Манжукичнинг “Ювентус” билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар мўлжалланган.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98