“Ювентус” футболчисини сақлаб қолиш йўлини топди

23 март,2017, 21:10 549

“Ювентус” футболчисини сақлаб қолиш йўлини топди

Туриннинг “Ювентус” клуби раҳбарияти жамоа ҳимоячиси Алекс Сандрони ўз сафида олиб қолиш учун унга янги шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда. Боиси, сўнгги пайтларда унга "Реал" ва "Челси" каби жамоалардан жиддий қизиқишлар бўлаётган эди.

Corriere Dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра туринликлар бразилиялик футболчига 2021 йилга қадар узайтирилган шартнома таклиф қилишга тайёр. Янги келишувга кўра Сандро “Ювентус”да йилига 3,5 млн евро маош олади.

Эслатиб ўтамиз, Алекс Сандро “Ювентус” сафига 2015 йилда “Порту”дан 26 млн евро эвазига кўчиб ўтган эди. У жорий мавсум Италия А Сериясининг 23та учрашувида иштирок этиб, ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Бундан ташқари Сандро “Ювентус” таркибида Чемпионлар лигасида 6та учрашувда иштирок этган ва 1та голга ассистентлик қилган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.