“Ювентус” футболчисининг отаси: Менга ваъда қилинган тракторларни беринглар!

23 июнь, 19:50 340

“Ювентус” футболчисининг отаси: Менга ваъда қилинган тракторларни беринглар!

Италиянинг “Ювентус” клуби ярим ҳимоячиси Мойзе Киннинг отаси Биуру Кин клубдан трактор беришларини талаб қилмоқда.

“Клуб менинг ўғлимга йилига 700 минг евролик маош тайинлаган. Бу яхши. Бироқ улар менга бир нечат трактор беришларини ҳам ва`да қилишган эди. Мен – агрономман. Кот-д`Ивуарда томорқам бор. Жўхориларни йиғиштириб олишим керак”, – деб айтиб ўтди Мойзе Киннинг отаси.

Маълумот учун, Кин 2000 йилда таваллуд топган ва кучли бешлик чемпионатлари орасида XXI асрда таваллуд топган футболчилар орасида биринчи бўлиб гол киритган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.