“Ювентус” германиялик футболчиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи

16 ноябрь,2017, 23:46 306

“Ювентус” германиялик футболчиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи

Туриннинг “Ювентус” клуби бош директори Бепе Маротта клуб Германия терма жамоасининг икки нафар аъзосини ўз сафига қўшиб олмоқчи эканлигини тасдиқлади.

Туринликлар “Шалке-04” футболчиси Леон Горецка ҳамда “Ливерпуль” футболчиси Эмре Жанларга қизиқиш билдирмоқда.

“Ҳар иккаласи ҳам 2018 йил эркин агентга айланадиган ажойиб футболчилар. Биз трансфер ойнасида фаол бўламиз. Бироқ барча нарса футболчиларнинг истакларига боғлиқ”, – деб айтиб ўтди Маротта.