“Ювентус” ҳимоячиси “Реал”ни менсимади

13 май,2017, 16:52 665

“Ювентус” ҳимоячиси “Реал”ни менсимади

“Ювентус” клуби ҳимоячиси Леонардо Бонуччи Европа Чемпионлар лигаси финалида “Атлетико” эмас, “Реал” тўқнаш келганидан хурсандлигини айтиб ўтди.

“Мен финалда “Атлетико” эмас, “Реал” билан ўйнашимиздан хурсандман. Чунки, Симеоне жамоаси жуда қўпол ҳимояланади. Аммо “Реал” амалдаги ғолиб саналади ва буни унутмаслигимиз зарур. Барча 3 муаммони бирма-бир ечишимиз лозим. Аввал скудетто, сўнг кубок ва Кардиффдаги финални ютишимиз керак”, - деб айтиб ўтди туринликлар ҳимоячиси клуб расмий каналига берган интервюсида.