"Ювентус" ҳужумчиси фаолиятини Туркияда давом эттиради

21 май,2017, 12:39 373

“Ювентус” клуби ҳужумчиси Марио Манжукич фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин. Хорватия терма жамоаси футболчисига Истанбулнинг “Бешиктош” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Вазиятга яқин манбанинг Goal.com га маълум қилишича, 30 ёшли ҳужумчининг ўзи туркияликлар сафига кўчиб ўтишга  қарши эмас, аммо туринликлар унинг трансферини учун анча жиддий нархга баҳолашаяпти.

Шунингдек, жамоа бош мураббийи Массимилиано Аллегри ушбу масала 3 июнь куни Кардиффда ўтказиладиган Европа Чемпионлар Лигаси финал учраўувидан сўнг кўриб чиқилишини маълум қилди.

Қайд этиш лозим, Манжукич жорий мавсумда “Ювентус ” сафида 47 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол ва 7 та самарали пас узаташга муваффақ бўлди.