"Ювентус" мавсумаги иккинчи мағлубиятини қандай қабул қилди? (Видео)

 

Италия чемпионати 12-турида “Ювентус” жамоаси сафарда “Сампдория” меҳмони бўлиб, кутилмаганда 2:3 ҳисобида мағлубиятга учради.

Ўйин давомида катта услунликка эга бўлган “Сампдория” 79-дақиқада 3:0 ҳисобида олдинда бораётган эди. Ўйин якунида, яъни 90-дақиқада Гонсало Игуаин пенальтидан ҳисобни қисқартирган бўлса, 90+4-дақиқада Пауло Дибала чиройли тарзда гол урди.

Бироқ туринликлар жуда кеч уйғонди ва А Серия доирасида мавсумдаги яна бир мағлубиятини қабул қилди. Қуйида учрашув видеошарҳини томоша қилинг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!