“Ювентус” ўз ҳимоячисини 50 млн евро эвазига “Челси”га сотади

“Ювентус” жамоаси ҳимоячиси Даниэле Ругани “Челси” клубига ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда SportItalia нашри маълум қилмоқда.

Маълумотларга кўра, лондонликлар “Ювентус” талаб қилаётган 50 миллион еврони тўлашга тайёр. Агар томонлар келишувга эришса, италиялик ҳимоячи “Челси”да йилига 5 миллион евро маош олади.

Ҳар икки томон вакиллари яқин кунларда Миланда учрашиб, битимнинг сўнгги шартларини келишиб олмоқчи. Шундай кейин трансфер ҳақида расман эълон қилинади.

Маълумот учун, ўтган мавсумда 23 ёшли футболчи “Ювентус” таркибида 26 учрашув ўтказиб, иккита гол ва иккита голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!