"Ювентус" ўз орзу қилган футболчи билан тўрт йиллик битим тузади

24 март, 21:30 484

 

 

Италия чемпиони - "Ювентус" таркибини кучайтиришда давом этади. Шундоқ ҳам Италияда энг кучли таркибга эга бўлган туринликлар Европа майдонида муваффақиятга эришиш учун жамоага истеъдодли янги футболчиларни таклиф этмоқда.

"Ювентус" раҳбарлари анчадан буён "Лион" ярим ҳимоячиси Корентен Толиссони олиш ҳаракатида юрган эди. Маълумотларга қараганда, 22 ёшли футболчи ёзда Туринга келади.

"Ювентус" раҳбарлари ёзги трансфер мавсуми бошлангунга қадар Толиссо билан тўрт йиллик шартнома имзолашга эришмоқчи.

SPORTS.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.