"Ювентус" ўз сафига голландиялик футболчини қўшиб олмоқчи

Туриннинг “Ювентус” клуби ҳамон “Рома” ярим ҳимоячиси Кевин Стротманни ўз сафига қўшиб олиш фикридан қайтмаяпти.

Football Italia нашрининг хабар беришича туринликлар 27 ёшли голландиялик футболчи учун жами 45 млн евро (шундан 10 миллиони бонус ҳисобида) тўлашга тайёр.

Агар бу ҳолатда ҳам римликлар рад жавобини беришса, “Ювентус” футболчи учун бонус нархини оширишга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!