"Ювентус" ўз сафини "Арсенал" футболчиси билан кучайтирмоқчи

Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳимоячиси Эктор Бельерин фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин.

Daily Mirror нашрининг хабар беришича туринликлар 22 ёшли испаниялик футболчи борасида мавсум якунлангач “канонирлар”га расмий таклиф юборишга тайёр. Бироқ, “Арсенал” иқтидорли футболчисини қўйиб юборишни режалаштирмаяпти.

Берилган маълумотларга қараганда “Ювентус” Бельеринни сотиб олиш билан, ўзининг ўнг қанот ҳимоясини мустаҳкамламоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!