"Ювентус" ўзига янги дарвозабон топди ёҳуд Буффоннинг ўрнини ким эгаллайди?

6 июнь,2017, 06:45 801

Туриннинг "Ювентус" клуби польшалик дарвозабон Войцех Щенсныйнинг трансфери борасида "Арсенал" билан келишувга эришди.
Унга кўра туринликлар 27 ёшли голкипер учун "канонирлар"га 14 млн евро ва яна қўшимча 2 млн евро беришади.
Футболчининг ўзи эса "Ювентус" билан 4 йиллик шартнома имзолайди. Унинг йиллик маоши эса 4 млн еврони ташкил этади.