"Ювентус" ўзига зўр ҳимоячи топди

24 май,2017, 13:25 421

Туриннинг “Ювентус” клуби раҳбарияти яқинлашиб келаётган ёзги трансфералар даврида жамоанинг ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда.

A Bola нашри тарқатган хабарга кўра “кекса синьора” Лисабоннинг “Порту” клуби ҳимоячиси Фелипени кўз остига олиб қўйган. Италия чемпионлари 28 ёшли бразилиялик футболчи учун 30 млн евро такли қилишмоқчи.

Маълумот учун, Фелипенинг “Порту” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган. Унга кўра футболчининг товон пули 50 млн еврони ташкил этади.