"Ювентус" қишда "Реал" футболчисини ижарага олмоқчи

14 ноябрь,2017, 11:40 264

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Дани Себальос “Милан” ҳамда “Ювентус” клублари қизиқишларига сабаб бўлмоқда.

Tuttosport нашри тарқатган хабарга кўра Турин супер клуби 21 ёшли Испания ёшлар терма жамоаси аъзосини қишки трансферлар чоғидаёқ ижарага олишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Себальос “Реал”га ўтган ёзги трансферлар даврида “Бетис” клубидан келиб қўшилган эди. У жорий мавсум Ла Лиганинг жами 5та учрашувида иштирок этди ва ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.