"Ювентус" тарбияланувчиси машғулот пайтида вафот этди

“Ювентус” клубининг Нью-Йорк шаҳридаги академисида ноҳуш ҳодиса юз берди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.

Аниқроғи, академиянинг 9 ёшли тарбияланувчиси Томмасо Серасе бахтсиз ҳодиса қурбонига айланди. Маълум бўлишича, ёш футболчининг бошига дарвоза устуни қулаб тушган.

Бу пайтда спорт залида 10га яқин ўқувчи, 3та ота-она ҳамда академиянинг 3та мураббийи бўлган. Аммо, уларнинг барчаси ушбу ҳолат қандай юз берганлигини сезишмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!