"Ювентус" тез орада икки супер трансферни амалга ошириши мумкин

“Челси” клуби ярим ҳимоячиси Неманья Матич ҳамда “Фиорентина” ҳужумчиси Федерико Бернардески “Ювентус” билан шартнома имзолашга яқин турибди. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича, туринликлар шу ҳафта сўнггига қадар “бинафшаранглилар” билан 23 ёшли форварднинг трансфери борасида музокараларни якунлайди.

28 ёшли Сербия терма жамоаси аъзоси эса деярли Турин шаҳри томон йўлга чиққан. Хабарларга қараганда “Юве” ҳар иккала трансферни тез орада расман эълон қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!