"Ювентус" ва "Атлетико"нинг "ўлжасига" "Тоттенхэм" ҳам шерик бўлмоқчи

Франциянинг “Монако” клуби ярим ҳимоячиси Тома Лемар Европанинг бир қатор топ клублари қизиқишига сабаб бўлмоқда.

Football Italia нашрининг маълум қилишича, 21 ёшли Франция терма жамоаси аъзосини "Ювентус", "Тоттенхэм" ва "Атлетико" каби клублар ўз сафида кўришни истамоқда. Ҳозирда ҳар уччала клуб Лемар борасида “Монако”га таклиф тайёрламоқда.

Маълумот учун, Тома жорий мавсум “Монако” сафида жами 55та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 14та гол ҳамда 17та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

"Ювентус" ва "Атлетико" 21 ёшли футболчи учун курашни бошлади>>>

"Ювентус" Мбаппе борасида "Реал" билан рақобатлашишга тайёр>>>

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!