"Ювентус" ва "МЮ" "Барселона" футболчиси учун кураш бошлади

Туриннинг “Ювентус” ва Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоалари “Барселона” ярим ҳимоячиси Андре Гомеш учун кураш бошлашди. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.

Юқорида номлари тилга олинган ҳар иккала жамоа португалиялик футболчининг каталонияликлар сафида қолиш ёки қолмаслиги борасидаги вазиятни диққат билан кузатишмқода. Таъкидлаш керакки, Гомеш “Валенсия”дан “Барселона”га ўтишидан аввал “Ювентус” ва “МЮ” ҳам унга таклиф билан чиққан. Бироқ, у якунда каталонияликлар аъзосина айланган.

Хабарларга қараганда “Барселона”нинг янги бош мураббийи Эрнесто Вальверде янги мавсумда Гомешга ишонч билдирмоқчи ва уни трансферга қўйишни режалаштирмаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!