"Ювентус" ва "Милан" мураббий кўнглини ололмаган футболчини чақиряпти

28 март,2017, 23:40 500

 

Италиянинг энг машҳур икки клуби - "Ювентус" ва "Милан" ёзги трансферлар мавсумида "Тоттенхэм" футболчиси Мусса Сиссокони ўз таркибига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда.

"Тоттенхэм" сафига бир йил муқаддам "Ньюкасл"дан келиб қўшилган Мусса Сиссоко бош мураббий Маурисио Почеттинонинг кўнгли йўл топа олмади. Бунинг оқибатида франциялик футболчи мавсум давомида атиги 17 та учрашувда иштирок этди.

Италия футболчилари Мусса Сиссоко учун 25 миллион евро тўлашларига тўғри келади.

SPORTS.uz