“Ювентус” ва “Наполи” “Саутгемптон” етакчиси учун курашмоқда

27 март,2017, 16:50 504

“Ювентус” ва “Наполи” “Саутгемптон” етакчиси учун курашмоқда


“Саутгемптон” клуби ярим ҳимоячиси Душан Тадич ёзги трансферлар мавсумида бошқа жамоага ўтиши мумкин. Ҳозирда 28 ёшли сербиялик футболчи “авлиёлар” устози Клод Пюэлнинг режаларидан четда қолиши кутилмоқда. Бунга унинг ўйн вақтида тез-тез жойини алмаштириб туриши сабаб бўлиши мумкин.

Тасдиқланмаган хабарларга кўра, унга “Ювентус” ва “Наполи” жаомлари қизиқиш билдирмоқда. “Саутгемптон” эса ўз футболчисини 13 млн фунтга баҳолаган.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йил якунларига кўра, Тадич Сербиянинг энг яхши футболчиси деб топилган эди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.